Неймар ва Кавани кийиниш хонасида бир-бирига ташланишди

ПСЖ клуби ҳужумчилари Эдинсон Кавани ва Неймарнинг “Лион”га қарши баҳсда бир неча бор тўп талашиб, ўзаро тортишгани учрашувдан сўнг ҳам давом этди.

L`Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда бу иккала футболчи кийиниш хонасида бир-бирига ташланишмоқчи бўлишган, аммо жамоа аъзолари - Тьяго Силва ҳамда Маркиньос уларни ажратиб қолишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар Каванининг “Инстаграм”даги сафиҳасидан чиқиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кавани эса бразилиялик жамоадоши билан ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!