
Нойер ҳеч қайси дарвозабон қилмаган ишни уддалади
Германия терма жамоаси ва "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслиганинг 22-турида "Гамбург"га қарши ўтказилган учрашувда ўз номини клуб тарихига ёздириб қўйди.
Ушбу учрашувда гол ўтказмаган Мануэль Нойер "Бавария" таркибида Бундеслигада ўз дарвозасини 100 та учрашувда дахлсиз сақлаган дарвозабонга айланди. Аслида Нойергача Мюнхен клубининг Оливер Кан ва Зепп Майер каби афсонавий дарвозабонлари ҳам Бундеслигада 100 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Лекин бунинг учун улар жуда кўп учрашув ўтказган.
Мануэль Нойернинг бу рекорди эса 183 та учрашувда ўрнатилди ва ҳали ҳеч қайси дарвозабон "Бавария" дарвозасини бунчалик мустаҳкам қўриқламаган.
Комментарии