Нўъмон Ҳасанов: 11 футболчи билан бутун мавсум ўйнаб бўлмайди

CHERY AUTO

Бугун Олий лигада 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

Tecno

"Ўйин туғрисида айтадиган бўлсак, шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Чемпионат якунланди. Мавсум давомида яхши ўйинлар бўлди, хатолар ҳам бўлди. Хатоларимиздан хулоса чиқариш учун вақт бўлади. Футболда шундай ҳодисалар учраб туради. Иккинчи даврада таркибни кучайтира олмадик. 11 нафар футболчи билан бутун мавсум давомида ўйнаб бўлмайди. Захирада ўйинни кучайтира оладиган ўйинчи етишмади.

Мақсадимиз Қўқон футболини кўтариш эди. Оз бўлса-да, ниятимизга етдик. Биринчи даврада пешқадамлар сафида юрдик. Лекин мавсумни яхшироқ ўринда якунламаганимиздан афсусдаман. Албатта бизга қулай шариотиларни яратиб беришгани, қўллаб туришгани учун рахбарларимизга, ҳомийларимизга миннатдорчилик билдираман.

Футболчиларимиз ва мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Ишқибозларимиз мавсвум давомида бизни тинмай қўллаб туришди. Ўйламанки Қўқонда футбол йилдан-йилга ривожланиб боради", - деб фикрини якунлади Ҳасанов.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию