Ўзбекистон терма жамоаси Кореяга қарши ўйинда кўк формада майдонга тушади

Маълумки, эртага, 15 ноябрь куни Сеул шаҳридаги "World Cup" стадионида кўпчилик сабрсизлик билан кутаётган ўйин бўлиб ўтади. ЖЧ-208 саралаш “А” гуруҳи 5-тур учрашувида Жанубий Корея терма жамоаси Самвел Бабаян бошчилигиги Ўзбекистон термасини қабул қилади.

Жамоа кеча Сеул шаҳрига етиб борган. Бугун ҳар илк терма жамоа вакиллари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Кореяга қарши ўйинда кўк формада майдонга тушади. Корея эса, қизил рангли либосда ўйнайди.

Учрашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳида Эрон термаси 10 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Ўзбекистон ҳисобида 9 очко бор. Корейслар эса 7 очкога эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!