ОЧЛ. Жепаров гол киритган ўйинда «Истиқлол» Қатар клубини мағлуб этди

Бугун ОЧЛда 5-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган Эроннинг «Истиқлол» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ал-Райян» жамоасини қабул қилди.

Ушбу ўйинда теҳронликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 4-дақиқасида ҳамюртимиз ҳисобни очишга эришди. Иккинчи бўлимда Ғофури пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Жепаров 81-дақиқада заҳирага олинди.

Шу тариқа, «Истиқлол» жамғарган очколар сони 9 тага етди ва ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда.

ОЧЛ. 5-тур

«Истиқлол» (Эрон) – «Ал-Райян» (Қатар) 2:0

Голлар: Жепаров (4), Ғофури (58 пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!