ОЧЛ. “Локомотив”ни гуруҳда қолдириб кетган “Зоб Аҳан” Жепаровнинг жамоасини мағлуб этди (видео)

Бугун ОЧЛда 1/8 финал ўйинлари  давом  эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган Теҳроннинг “Истиқлол” клуби сафарда гуруҳ босқичида “Локомотив”ни ортда қолдирган “Зоб Аҳан” билан куч синашди.

Мазкур ўйинда исфаҳонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жепаров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Роса бир ҳафтадан сўнг Теҳрондаги “Озоди” стадионида жавоб беллашуви бўлиб ўтади.

Қуйида бугунги ўйин видеошарҳини томоша қилиш имкониятига эгасиз.

ОЧЛ. 1/8 финал. Биринчи ўйин

“Зоб Аҳан” (Эрон) – “Истиқлол” (Эрон) 1:0

Гол: Гвелесиани (90+3 пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!