ЎФФ энди “Нефтчи” бош мураббийи Вадим Абрамовни футболдан номуайян муддатга четлаштирди

Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодекси 2-бўлимининг клублар бошлиқлари ва мураббийларига нисбатан белгиланган талабларни сўзсиз ижро этиш ва Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси  томонидан қабул қилинган  қарорларни нотўғри талқин қилиниши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг 2017 йил 16 декабрдаги 9-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Мазкур қарорда баён этилишича, Ўзбекистон футбол федерацияси Интизом кодексининг 5.41-бандига биноан, ЎФФ ва ЎзПФЛ ҳамда уларнинг расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдирганлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом фикрлар вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги учун,  Ўзбекистон Футбол Федерацияси Интизом кодекси 2-бўлимининг “д” кичик бандига мувофиқ, “Нефтчи” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов номуайян муддатга футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!