ЎФФ ҳакамларни аттестациядан ўтказиш санасини маълум қилди

Хабарингиз бор, бундан аввалроқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлаш мақсадида, ўзбекистондаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимларини аттестациядан ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, шу йилнинг 6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида 25 нафар ёш ҳакамларни аттестациядан ўтказилади. Аттестацияда хакамлар жисмоний тайёргарлик ҳамда футбол ўйини қоидалари бўйича синовдан ўтадишади ва видео материаллардан тайёрланган тестларни топширишади.

Шунингдек, 15-16 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Олий ва Биринчи лига бош ҳакамлари ҳамда Олий лига лайнсменларини аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтади.

2018 йилнинг 10 январидан 20 февралига қадар бўлган даврда Биринчи Лига ёрдамчи ҳакамлари ва дастлабки синовдан ўтган ёш ҳакамлар ва ҳакамлар инспекторлари аттестациядан ўтишади.

Келаси йилнинг 10-20 феврал кунлари Олий лига хакамлари учун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув машғулот йиғини ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!