ЎФФда яна ўзгариш: Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига янги раҳбар тайинланди

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида бугун, 11 октябрь куни навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондига янги ижрочи директор тайинланди.

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондининг ижрочи директори сифатида фаолият юритиб келган Фурқат Шарипов ўз лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Шуҳрат Сайдалиев тайинланди.

Маълумот учун: Сайдалиев Шуҳрат Холматжонович 1986 йил 3 декабрь куни таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Тошкент автомобил ва йўллар институтинининг молия факультетини тамомлаган. Фаолияти давомида банк соҳасида турли лавозимларда, шунингдек, Миллий Олимпия Қўмитасида ҳам ишлаган. Рус ва инглиз тилларида сўзлаша олади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ЎФФда йиғилиш бўлиб ўтиб, унда ЎзПФЛга янги Бош директор тайинланганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!