ОФКнинг клубларни лицензиялаш уюшмаси бошлиғи юртимизга ташриф буюради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси юртимизда футболни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клубларнинг профессионаллигини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, бу йўналишда Осиё футбол конфедерациясининг мутахассисларини юртимизга жалб қилиш ва уларнинг тажрибасидан кенг фойдаланиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ана шу мақсадда, шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Тошкентга ОФКнинг Клубларни лицензиялаш уюшмаси бошлиғи жаноб Махажан Васудеван Наир ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

ОФК мутахассиси икки кун давомида юртимиздаги футбол клублари мутахассислари учун семинар ўтказиши режалаштирилган. Семинарда клубларни лицензиялаш учун қўйиладиган асосий талаблар, бу борада аҳамият қаратиш зарур бўлган зарур жиҳатлар ҳақида сўз боради ва амалий маслаҳатлар берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!