
Облак Буффон ва Де Хеани ортда қолдирди
Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак кеча “Арсенал”га (1:0) қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.
Эътиборлиси, словениялик посбон сўнгги уч мавсум ичида 80та ўйинда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмади. У ҳозирча бу кўрсатгич борасида топ-5 чемпионатларда тўп сураётган дарвозабонлар орасида энг яхши натижани қайд этмоқда.
Облакдан кейинги поғоналарда эса Жанлуижи Буффон («Ювентус» 60та), Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед» 56та), Хосе Рейна («Наполи» 53та) ва Мануэль Нойер («Бавария» 51та) каби дарвозабонлар келишмоқда.
Фикрлар