Ads

 

“Олмалиқ”нинг Анталиядаги ўқув-йиғини давом этмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 12 январдан кунига икки маҳал машғулот ўтказаётган футболчиларга барча шароит яратиб берилган. “Кремлин” меҳмонхонасига тегишли спорт мажмуасида 4та табиий майдон мавжуд. Шунингдек, тренажер зали, сауна, бассейн ҳамда овқатланиш мажмуалари ҳар куни меҳмонлар учун шай ҳолатда.

Бевосита жамоанинг машғулотларига тўхталадиган бўлсак, биринчи машғулот давомида футболчилар бир неча гуруҳга бўлинган ҳолатда турли хилдаги техник ва тактик ишланмалар билан банд бўлишмоқда. Ҳар бир чизиқ вакиллари учун махсус машқлар олиб борилмоқда. Иккинчи машғулотнинг биринчи қисмида эрталабки машқлар умумлаштирилган ҳолда, жамоавий ҳаракатлар орқали шакллантирилмоқда. Машғулотнинг иккинчи қисми тренажер залида жисмоний юкламалар билан давом эттирилмоқда. Шунингдек, кечки машғулотлардан сўнг, футболчилар сауна ва бассейндан ҳам фойдаланишмоқда.

Тошкентдаги йиғин билан солиштирганда футболчилар янги мураббий томонидан қўйилаётган талабларни мукаммал бажариш борасида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Машғулотлар бир кунда умумий ҳисобда 5 соатдан ошмоқда. Олмалиқликларнинг бу йиғини 26 январга қадар давом этади.