“Олмалиқ”нинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини якунига етди

 

“Олмалиқ” дастлабки хорижий ўқув-машғулот йиғинини 11-25 январда ташкил этганди. Йиғин давомида уч марта ўртоқлик ўйини ўтказиб, икки ғалаба ва бир мағлубият қайд этганди.

30 январда жамоа навбатдаги ўқув-машғулотларини ҳам хорижда Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттириш учун йўл олди. Бу галги машғулотлар жараёни 20 февралга қадар давом этди. Бу вақт мобайнида олмалиқликлар 6 та ўртоқлик ўйини ўтказди. Бунда 1 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилди.

Ҳар икки йиғинда жамоа сафида бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишди. Умумий хулоса қилсак, жамоанинг янги мавсум учун тайёргарлик жараёни режа асосида аъло даражада ўтди. Йиғин якунида жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.

– Жамоамизнинг бу галги ўқув-машғулот йиғини ҳам режалаштирганимиздек ўтди. Йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиб, турли тактик ишланмаларни синовдан ўтказдик. Бу ўйинларда натижа биринчи ўринга қўйилмайди. Энг асосийси футболчиларни нечоғли мавсумга тайёрлигини кўздан кечириб олдим. Айни вақтда 2017 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этувчи таркибимиз аниқ бўлди. Мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичи 24 февралдан Тошкентда давом эттирилади ва у "Бухоро" билан ўтадиган биринчи тур ўйинига қадар бўлади. Бу оралиқда яна битта назорат ўйини ўтказишни режага киритганмиз, - деди Кумиков. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!