Орьенинг трансфери "Тоттенхэм"га қанчага тушиши маълум бўлди

Франциянинг ПСЖ клуби ўнг қанот ярим ҳимоячиси Серж Орье Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасига ўтишга жуда яқин турибди.

Lequipe нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 24 ёшли  кот-д’ивуарлик футболчи учун парижликларга 25 млн евро тўлайди. Таъкидлаш лозимки, “Тоттенхэм” Орьени ёзда “Манчестер Сити”га сотиб юборган Кайл Уокернинг ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Эътиборлиси, Орье “Тоттенхэм”да ўзининг “Тулуза”даги собиқ жамоадоши Мусса Сиссоко билан бирга тўп суриш имкониятига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!