Осиё ўйинларида қайси ҳакамларимиз ишлашади?

Хабарингиз бор, яна тўрт кундан сўнг Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари расман старт олади. Баъзи спорт турларида эса баҳслар аллақачон бошланиб кетган. 

Жумладан, футбол бўйича беллашувларда биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашувларда ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб боришади. Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда ишлаш учун Азиз Асимов ва Руслан Серазетдинов, аёллар ўртасидаги мусобақаларга эса  Анна Сидорова ва Зилола Раҳматова Ўзбекистондан таклиф этилган.
 
Бугун 14 август куни бўлиб ўтадиган БАА – Сурия учрашувида Азиз Асимов бош ҳакам сифатида ишласа, Руслан Серазетдинов унга қанотда ёрдам беради. Яна бир ёрдамчи ҳакам Замирбек Чиннибеков Қирғизистон вакили. 
 
Осиё ўйинлари “С” гуруҳи
14 август 
БАА – Сурия 
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Лайнсменлар: Руслан Серазетдинов, Замирбек Чиннибеков (Қирғизистон)
Тўртинчи ҳакам: Тимур Файзулин (Қирғизистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!