Ўзбекистон – Сурия учрашуви олдидан матбуот анжумани 5 сентябрь куни бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 6 сентябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аргентиналик мураббий қўлостидаги илк ўртоқлик ўйини бўлади. 

Мазкур учрашув олдидан 5 сентябрь куни “Миллий” стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Анжуман соат 11:00да бошланади. Матубот анжуманидан кейин оммавий ахборот воситалари ходимларига ўртоқлик ўйинлари учун аккредитациялар тақдим қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, мухлислар Ўзбекистон - Сурия учрашуви чипталари "Миллий" стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!