Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзосига Европа клубидан таклиф бўлган

 

Хабарингиз бор, Санъат Шарипов Ўзбекистондаги таниқли футбол агентларидан ҳисобланади. У ўзининг твиттердаги саҳифасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзосидан бири карьерасини чет элда давом эттириш имкониятига эга бўлганини маълум қилди.  

- Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларидан бирига Европа давлатларидан бирининг биринчи дивизионида иштирок этувчи клубга бориш таклиф қилинганида футболчи буни рад этди. Афсус, ўйинчиларга кўҳна қитъадаги фаолият олий лигадан эмас, балки қуйи лигадан бошланишини уқтиришнинг иложи бўлмаяпти. Сизни у ерда ҳеч ким танимайди ўртоқ футболчилар, - дея изоҳ қолдирган Санъат Шарипов.

Шерзод Аъзамовни хорижга сотмаган “Насаф” энди уни “Пахтакор”га қўйиб юбормоқда

Ҳозирча, Санъат шарипов гап айнан қайси футболчи ҳақида кетаётганини маълум қилмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!