Ўзбекистон кубоги: “Динамо” – “Бунёдкор” ўйини “Спорт” ТВ орқали намойиш этиладими?

Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида бугун бўлиб ўтадиган «Динамо» - «Бунёдкор» ўйини барчада қизиқиш уйғотган.

Буни инобатга олган «Спорт» телеканали финал йўлланмасини тақдим этувчи «Динамо» - «Бунёдкор» учрашувни намойиш этиш учун Самарқандга 12 кишилик техник жамоа ва шарҳловчи Абдулла Нурмоновни хизмат сафарига жўнатган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

«Динамо» - «Бунёдкор» ярим финал жавоб ўйини «Спорт» телеканали орқали бугун соат 22:10да ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади.

Тунда ёққан ёмғирдан кейин ҳозирда ҳам Самарқандда ҳаво булутли бўлиб турибди. «Динамо» марказий ўйингоҳида ўтадиган учрашув соат 15:00 да бошланадиган бўлсада, ўйингоҳ кассаларида чипталар сотуви давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди.

Ўзбекистон Кубоги-2017.

Ярим финал. Жавоб учрашуви.

6 октябрь (жума)

«Динамо» (Самарқанд) – «Бунёдкор» (Тошкент)

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий).

Дастлабки учрашув – 0:0.

Учрашув бошланиш вақти: 15:00

ТВ-трансляция: «Спорт ТВ» (22:10).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!