ПСЖ Дракслерни "Арсенал"га сотиши мумкин, фақат...

Франциянинг ПСЖ клуби “Арсенал” қизиқиш билдираётган германиялик ҳужумчиси Юлиан Дракслернинг товон пули қанча эканлигини маълум қилди.

Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда парижликлар 24 ёшли немис футболчисини 40 млн фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ “канонирлар” устози Арсен Венгер жамоадан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган Алексис Санчеснинг ўрнига айнан Дракслернинг номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дракслер жорий мавсум Франция чемпионатида жами 16та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!