ПСЖ Неймар эвазига "Барселона"га ди Мария, Матуиди ва Лукас Моураларни беришга ҳам рози

Франциянинг ПСЖ клуби Неймарнинг трансфери бўйича “Барслона”га нафақат пул, балки бир қатор етакчи футболчиларини ҳам таклиф қилишга тайёр.

AS нашрининг хабар беришича, парижликлар 25 ёшли бразилиялик ҳужумчи эвазига каталонияликларга Анхель ди Мария, Блез Матуиди ва Лукас Моура каби етакчи футболчиларини беришга тайёр.

Бироқ, юқоридаги манбаанинг хабар беришича “Барселона” раҳбарияти ҳозирча бу масалада музокаралар ўтказишга тайёр эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!