ПСЖ барча футболчиларни сотишга тайёр, фақат…

Франциянинг ПСЖ клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида бир қатор футболчилар билан хайрлашишга қарши эмас.

Париж клубига УEФАнинг молиявий фэйр-плей тизими таҳдид солмоқда. Боиси, улар ўтган йили ёзда “Барселона”дан 222 млн еврога Неймарни сотиб олишган ва ушбу ўзига хос “қонун”га қарши чиқишган эди.

Шу боис, клуб бир қатор футболчиларнни сотишга тайёр эканлиги айтилмоқда. Фақат, сотувга қўйилганлар орасида Неймар, Эдинсон Кавани ва Килиан Мбаппелар йўқ эканлигини эътироф этиш жоиз.

Жумладан, ПСЖ Марко Верратти ва Адриен Рабьоларни ҳам сотишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!