Патрик Виейра мураббийлик фаолиятини Европада давом эттириши мумкин


“Нью-Йорк Сити” клуби устози Патрик Виейра фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, 40 ёшли мутахассиснинг хизматларига “Сент-Этьен” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти ҳозирда бош мураббий Кристофу Гальтьега ўринбосар қидирмоқда. Сабаби у 9 йиллик фаолиятидан кейин жамоани тарк этади.

Француз клубининг Виейрани таклиф қилишдан мақсади, машҳур футболчи орқали мухлислар ва матбуот диққатини ўзига қаратишдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!