"Пахтакор" Дохага етиб келди

 

"Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф учрашуви учун Қатар пойтахти Доха шаҳрига етиб келди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тушга яқин Тошкентдан Доха томон парвоз қилган самолётда "Пахтакор" Қатарга келди ва меҳмонхонага жойлашиб улгурди. "Ал-Гарафа"га қарши 30 январь куни "Тани Бин Жассим" стадионида кечадиган учрашувга тайёргарлик Дохада давом эттирилади. Бугунги машғулот Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Шота Арвеладзе Қатардаги ўйин учун қуйидаги футболчиларни танлаб олган:

Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар - Камолиддин Тожиев, Акмал Шораҳмедов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Владимир Козак, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов.
Ярим ҳимоячилар - Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Достон Иброҳимов, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Ростин Гриффитс, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Жасур Яхшибоев.
Ҳужумчилар - Тиаго Безерра, Жасур Ҳакимов, Забиҳилло Ўринбоев.

Эргашев, Яхшибоев ва Ўринбоев 29 январь куни Дохага Хитойдан етиб келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!