“Пахтакор” январда Туркия ва февралда БААда йиғин ўтказади

 

Кеча “Пахтакор” футболчилари Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бугунги машғулот “Ёшлик” стадионида тренажёр залида ўтказилди. Эртага эса иккига бўлинган ҳолда учрашув ўтказилади. Шу билан биринчи йиғин якунига етади.

Янги йилдаги тайёргарлик режасига келадиган бўлсак, 2-14 январь кунлари Тошкентда йиғин давом эттирилади. 15-30 январь кунлари БААнинг Шаржа амирлигида, 5-19 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғинлар ўтказиш кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!