Ads

"Пахтакор" жамоаси сафида Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган футболчилар билан таништириб ўтамиз. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Солиев бўлиб, унинг ҳисобида 86 гол мавжуд. Солиевни таъқиб қилиши мумкин бўлган ягона ўйинчи айни пайтда Игорь Сергеевдир. Ушбу ҳужумчи ҳисобида "Пахтакор" учун чемпионатларда урилган голлар сони 68тага етди. Иккинчи ўриндаги Зайниддин Тожиев эса Игордан учта кўп тўп киритган. Сергеев сўнгги мавсумда Гейнрих ва Шквириндан ўзиб кетишга эришди.

Кучли ўнликдан Александр Гейнрих, Игорь Шквирин, Сервер Жепаров, Дилмурод Назаров, Собир Ходиев, Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудов ўрин олган.

Анвар Солиев 86

Зайниддин Тожиев 71

Игорь Сергеев 68

Александр Гейнрих 66

Игорь Шквирин 66

Сервер Жепаров 64

Дилмурод Назаров 56

Собир Ходиев 54

Миржалол Қосимов 52

Шуҳрат Мақсудов 51