“Реал Мадрид” хужумчиси Криштиану Роналду жамоасини тарк этиши эҳтимоли катта.

Diario Record нашрининг хабарларига кўра, “Реал” президенти Флорентино Перес Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан суҳбатлашган ва хужумчига янги жамоа қидиришга маслаҳат берган.

Шуни қайд этиш лозим, 33 ёшли ўйинчи ва “қироллик клуби” ўртасидаги шартномада футболчининг нархи 1 миллиардга тенгдир. Албатта, “қаймоқ ранглилар” раҳбарияти Роналдунинг трансферидан бундай катта даромад олишни кутишмаяпти.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, “Реал” ПСЖ хужумчиси Неймарнинг трансферига Криштиану Роналдуни қўшишни режалаштирган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98