Погбанинг "МЮ"да ўрни йўқ

"Севилья"да ижара асосида тўп сураётган "Манчестер Сити"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Самир Насри ҳамюрти Поль Погба нега "Манчестер Юнайтед"да ўзини кўрсатолмаётганини айтди. 

- Иқтидор борасида Погба тенгсиз, - деди Самир Насри. - Бироқ айни пайтда у кўрсатаётгани ўйин унинг истеъдодига тўғри келмайди. Бунинг сабаби Поль ҳали майдонда ўз ўрнини топгани йўқ. У ҳужумчи ортида ва таянч ярим ҳимоячи ўрнида ўйнаб кўрди. Погбага нимадир етишмаяпти. 

Рекорд сумма эвазига "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га олиб келинган Поль Погба Англия чемпионатида ўнта ўйинда иккита гол урди. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!