Пулишич: Чемпионлар лигасидаги дастлабки голимни киритганимдан ҳурсандман (видео)
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич кеча бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал “Бенфика”га (4:0) қарши бўлиб ўтган жавоб ўйинида рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоаси ғалабасини таъминлаган эди. АҚШлик футболчи ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен жуда ҳам ҳурсандман. Бу биз учун муҳим гол эди. Таъкидлашим керакки, менинг Чемпионлар лигасидаги дебют голим мана шундай муҳим учрашувда киритилганидан ҳурсандаман”, - дейди 18 ёшли футболчи.

Қуйида Пулишичнинг "Бенфика" дарвозасига киритган голини томоша қилишингиз мумкин: