Қатар. Абдухолиқовнинг жамоаси "мавсум кашфиёти" бўлган жамоа билан дуранг ўйнади

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 11-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган "Ас-Сайлия" жамоаси ўз майдонида бу мавсум ўзининг фантастик натижалари билан "мавсум кашфиёти"га айланган - "Ал-Духаил"ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга "рози бўлишди". Абдухолиқов ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва 69-дақиқада заҳирадан майдонга тушди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 11-тур

"Ас-Сайлия" - "Ал-Духаил" 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!