Қатар. Турсуновнинг жамоаси ярим финалда қоқилди
Бугун Қатарда мамлакат лига кубоги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал-Харитият” клуби сафарда “Ал-Райян” билан баҳс юритди.
Ушбу ўйинда мезбонлар Себастьян Сория ҳамда Даниел Гомалар томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Турсунов одатдагидек, майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Қатар Лига кубоги. Ярим финал
“Ал-Райян” – “Ал-Харитият” 2:0.
Фикрлар