Қайси клуб Алиссонга даъвогарлик қила олади?

Эдерсоннинг “Манчестер Сити”да ажойиб дебют мавсумини ўтказганига қарамай, “Рома” посбони Жаҳон Чемпионатида Бразилиянинг биринчи рақамли посбони бўлиш имконияти юқори.

Римликлар посбони тўп яхши муомала қила олади ва аниқ ҳаракат қила олиши мумкин. Шу сабаб Мундиалдан кейин уни қўлга киритувчи бир қатор грандлар пайдо бўлиши мумкин. Шу муносабат билан Squawka Football нашри 25 ёшли бразилиялик дарвозабон хизматларига эҳтиёж сезиши мумкин бўлган жамоаларни тузиб чиқди.

Орзу: “Реал Мадрид”

Мадридликлар ҳимояси сўнгги вақтларда анча афтодаҳол кўриниш касб этган. Улар бу мавсумда 44 гол ўтказиб юбориб, Ла Лиганинг бешинчи энг яхши ҳимоя чизиғини ҳосил қилган. Ҳамшаҳарлари “Атлетико” эса шуни тенг ярмини, азалий рақиби “Барселона” эса 29 гол ўтказиб юборди.

Зинедин Зиданнинг жамоадан кетиши таркибда “домино эффекти”ни ҳосил қилиши мумкин. Кейлор Навасни пойтахтдан кетиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Уни бир қатор инглиз клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи. Буни албатта вақт кўрсатади.

Ҳақиқатга яқин: “Ливерпуль”

Лорис Кариус Премьер Лиганинг 19 ўйинида 14 гол ўтказиб юборганига қарамай, Чемпионлар Лигаси финалидаги икки жиддий хато унинг юқори савияли дарвозабон мақомига соя солди.

Унинг рақобатчиси Симон Миньоле ҳам ҳудди шу важ билан захирага “михланганди”, аммо Клопп учун у энди асосий вариантга айланиши мумкин.

Джокер: “Ювентус”

Кўпчилик ёш футбол мухлислари Жанлуижи Буффондан олдинги “Ювентус”ни тасаввур қила олмайди. Бироқ 40 ёшли посбон клубдаги 17 йиллик фаолиятидан кейин қўлқопини михга осиб қўйишини маълум қилди.

“Ювентус” Италиядаги энг яхши ҳимоя чизиғига эга. Клуб Войцех Шеснини ҳам қўшиб ҳисоблаганда А Сериянинг 17 ўйинида 9 гол ўтказиб юборган. Польшалик футболчи ўз вақтида Алиссонни захирага михлаб қўйганди. Агарда воқеалар ривожи шундай кечса, тақдир ҳазили қандай бўлади, кузатамиз.

Squawka тахмини: “Челси”

“Стэмфорд Бридж”даги кўплаб мухлислар Тибо Куртуанинг нотекис ўйинидан хафсаласи пир бўлмоқда. Амалдаги шартномани узайтиришда пайдо бўлаётган муаммолар сабабли бельгиялик посбон ёзда лондонликлар сафини тарк этиши мумкин.

У 15 гол ўтказиб юборди, бу билан Эдерсон ва Давид Де Хеадан ортда қолмоқда. Чемпионлар Лигасида “Барселона”га қарши муҳим учрашувда йўл қўйган хатоси туфайли Куртуа жамоани тарк этиши ҳам мумкин.

Агарда “Реал” Куртуани Мадридга қайтариш ҳаракатига тушса, “Челси” унинг ўрнига дарҳол Алиссонни олиб келса бўлади.

Бразилиялик дарвозабон Англияда ўйнаб кета олади, аммо барчасини унинг Жаҳон Чемпионатида кўрсатадиган ўйинлари ҳал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!