Раҳим Стерлинг ўзига шоҳона уй харид қилди (Фотогалерея)

 

“Манчестер Сити” клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг Чешир графлигида янги уй сотиб олди.

Mirrir нашрининг маълум қилишича, Стерлинг ва унинг дугонаси Пэйж Милиан яшайдиган уй қишлоқ ҳудудида жойлашган.

22 ёшли футболчининг янги уйи 2,3 квадрат метрга тенг ва бешта ётоқхона, ошхона, кичик кинотеатр, ҳовуз ва бошқа хоналарга эга.

Уй 3,1 миллион фунтга харид қилингани айтилмоқда. Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчи “Манчестер Сити”да ҳафтасига 180 минг фунт маош топади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!