Расман! "Бухоро"нинг янги мураббийлар штаби тасдиқланди

Яқинда “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ва раҳбариятида ўзгаришлар содир бўлди. 2015 йилги мавсумнинг иккинчи даврасидан бугунги кунга қадар фаолият олиб борган бош мураббий Жамшид Саидов ва маслаҳатчи мураббий Тачмурод Агамуродов истоъфога чиқишди.

Бугун жамоанинг янги мураббийлар штаби тасдиқланди. Футболчи сифатида барчага яхши таниш Улуғбек Бақоев “Бухоро”нинг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Шуни ҳам айтиш ўринлики, бу борада SPORTS.uzнинг тахмини тўғри бўлиб чиқди. 

Ўзбекистон ва олимпия терма жамоасининг собиқ устози Вадим Абрамов ҳам фаолиятини “Бухоро”да давом эттирадиган бўлди. Вадим Карленович “Бухоро”да маслаҳатчи мураббий лавозимида фаолият юритади.

Жамоанинг катта мураббийи вазизифаси Шуҳрат Файзиевга, дарвозабонлар мураббийи лавозими эса Нурилло Ҳабибовга юклатилди.

Мураббийлар штаби селекция ишларини бошлаб юборишди ва яқин кунларда жамоа йиғинларни давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!