Расман! Гиггз Уэльс терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олди (фото)

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ футболчиси Райан Гиггз бугун расман Уэльс терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Уэльс футбол ассоциацияси расмий сайти тарқатган хабарга қараганда 44 ёшли мутахассис мамлакат футбол ассоциацияси билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Айтиш лозимки, бу Гиггзнинг фаолиятидаги илк расмий бош мураббийлик лавозими ҳисобланади.

Маълумот учун, Гиггз Уэльс терма жамоаси сафида жами 64та учрашувда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Уэльс терма жамоаси собиқ бош мураббийи Крис Коулмэн ЖЧ-2018 саралашидаги муваффақиятсизликлардан сўнг истеъфога чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!