Расман! Ўзбекистон спарринг рақиб сифатида Қирғизистонни танлади

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасини ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида 2 муҳим ва ҳал қилувчи баҳслар кутиб турибди. Ушбу беллашувларга муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида ҳамюртларимиз бир неча кун олдин хорижда йиғин ҳам ўтказишди. Энди эса Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз ўртоқлик ўтказишни режалаштирган.

Қирғизистоннинг “Дордой” клуби расмий твиттер саҳифасида ёзилишича, ушбу жамоанинг 10 футболчиси Қирғизистоннинг Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинига жалб этилган. Ушбу баҳс 25 август куни Тошкентда ўтказилган. Қирғизистон терма жамоасининг ўйинлари учун чемпионатдаги айрим учрашувларнинг вақти ўзгартирилди.

Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ўзига спарринг рақиб сифатида қўшни мамлакат вакилларини чақириб қўя қолган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 31 август куни сафарда Хитой билан куч синашса, 5 сентябрда Жанубий Кореяни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!