Расман: Патрис Эвра “Марсель” аъзосига айланди

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ҳимоячиси Патрис Эвра расман Франциянинг “Марсель” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда “Марсель” матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, томонла р18 ойлик шартнома имзолади. 35 ёшли футболчига “МЮ”, “Валенсия”, “Кристал Пэлас” ва “Лион” клублари қизиқиш билдирганди, аммо у ўз ватанида тўп суришни афзал топди.  

Патрис Эвранинг ёрқин фаолияти 2006 йилдан бошланган. Ўшанда у “Монако”дан “МЮ” сафига келиб қўшилганди. 2014 йилгача “қизил иблислар”ни ҳимоя қилган Эвра 2014 йилда Туринга кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!