Расман! "Пахтакор" яна уч нафар футболчиси билан хайрлашди

Тошкентнинг "Пахтакор" клубини яна уч нафар футболчи тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Унга кўра пойтахтликлар билан амалдаги шартномаси ўз якунига етган ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди.

Айтиш лозимки, Соҳибов ўтган давр мобайнида “шерлар” сафида жами 51та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришган.

Шунингдек, “Пахтакор” клуби ҳужумчи Темур Толипов ҳамда ярим ҳимоячи Ойбек Нурматовлар билан ҳам ўзаро ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Толипов ўтган мавсумни “Навбаҳор” ҳамда “Обод” жамоаларида ижара асосида ўтказган эди. Нурматов ҳам якунланган мавсум ижара асосида “Андижон” таркибида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!