Расман! "Тоттенхэм" Льорентени ўз футболчиси сифатида эълон қилди (фото)

“Суонси” клуби ҳужумчиси Фернандо Льоренте расман фаолиятини Лондоннинг “Тоттенхэм” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда “шпорлар” расмий сайти хабар бермоқда.

32 ёшли испаниялик футболчи янги жамоаси билан 2019 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери эса лондонликларга 15 млн фунтга тушган.

Таъкидлаш лозимки, “Тоттенхэм” бу борада ҳамшаҳари “Челси”ни доғда қолдирди. Боиси, айнан “аристократлар” ҳам Льорнетени ўз сафларига кўшиб олиш учун ҳаракат қилишаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!