Равшан Ҳайдаров: Гарчи шогирдларим яхши футбол намойиш қилмаган бўлсалар-да, ғалаба қозонишди

Ўзбекистон – Уммон ўртасидаги беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Бу жуда мураккаб ва қийин ўйин эди. Гарчи шогирдларим яхши футбол намойиш қилмаган бўлсалар-да, ғалаба қозонишди. Биринчи баҳсдаги мағлубиятдан сўнг қийин бўлди ва биз қолган ўйинларни яхшилашга ҳаракат қилдик. Уммон тўпни жуда яхши тарзда ўз назоратида ушлаб турди. Дастлабки бўлимда қарши ҳужумда ўйнашга интилдик. Лекин иккинчи таймда баъзи тактик жиҳатларни ўзгартирдик ва мазмунли ўйнадик, - дейди Ҳайдаров.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!