“Реал” ўзига “Рома”дан дарвозабон топди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси 2018/19 йилги мавсумни янги дарвозабон билан бошламоқчи. Клуб раҳбарияти “Рома” посбони Алисон Бекерга қизиқиб қолди, дея хабар беради Mundo Deportivo.

25 ёшли дарвозабоннинг ишончли ўйини Европанинг бир қатор клубларини ўзига жалб қилди. Улар орасида “Реал”дан ташқари “Ливерпуль” ҳам бор. Қишки трансфер ойнасида “Рома” раҳбарияти мерсисайдликларнинг таклифини рад этди.

Маълум бўлишича, “Реал” Де Хеа ёки Тибо Куртуани қўлга киритишдан ҳамон умидвор, аммо “ўлжасиз” қолиб кетмаслик учун клуб вакиллари Алисонга эътибор қаратди.

Жорий мавсумда Алисон Бекер А Сериянинг 22 ўйинида майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!