"Реал" супердарвозабонга "ов" бошлади

 

"Реал" жамоасининг ёзги трансферлар мавсумида оладиган футболчиларига доир ахборотлар тобора кўпайиб бормоқда. Айниқса, мадридликларга ишончли дарвозабон керак экани ва мадридликлар Тибо Куртуа ва Давид де Хеага оғиз солаётгани кўп айтилмоқда.

Энди "Реал" яна бир супердарвозабон учун кураш бошлади. "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилаётган Уго Льорис "Реал"нинг ёзда қлга киритлиши керак бўлган футболчилар рўйхатидан жой олди.

Мадридликлар Тибо Куртуа ва Давид де Хеага қараганда франциялик дарвозабонни олиш осон бўлишига ишониб, Льорис учун курашни бошлади.

Гарчи "Тоттенхэм" ўз посбони билан шартномани 2022 йилгача узайтирган бўлса-да, "Реал" таклифни рад этолмаслиги мумкин. Айниқса, ингоизлар Европа чемпионлар лигасига чиқолмаса, "Реал"нинг иши анча осонлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!