Роббен: Хайнкеснинг “Бавария”га қайтгани ёқимли сюрприз бўлди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси  Арьен Роббен жамоа бошқарувига Юпп Хайнкеснинг қайтганидан жудаям хурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Мен ўша пайтда Голландияда эдим ва барча ОАВларда “Бавария”нинг янги мураббийи ким бўлиши асосий мавзуга айланган эди. Аммо ўшанда ҳеч ким Хайнкесни эсламади. Унинг жамоа бошқарувига келиши эса мен учун ҳақиқий сюрприз бўлди, албатта ёқимли сюрприз. Мен унинг қайтганидан чинданам хурсандман”, - дейди Роббен Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 72 ёшли мутахассис мюнзенликлар билан жорий мавсум якунига қадар шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!