Роббен сафга қайтди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен соғайиб яна сафга қайтди. Бу ҳақди клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра соғлигида асаб билан боғлиқ муаммолар сабаб бир муддат майдонга тушмаган 34 ёшли голландиялик футболчи кеча машғулотларда иштирок этган.

Маълумот учун, Роббен жорий мавсум “Бавария” сафида жами 27та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!