Роберто Манчини термага чақирилмаган Галиулиннинг ўйинини кузатди(фото)

Бугун Россия Премьер-Лигасида 7-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Вагиз Галиулин фаолият олиб борадиган “Тосно” жамоаси ўз майдонида “СКА Хабаровск”ни қабул қилди.

Ушбу баҳсда ҳисоб очилмади. Галиулин одатдагидек, ўзининг тезкор ва чиройли ҳаракатлари билан 90 дақиқа мобайнида тиним билгани йўқ. Афсуски, унинг жамоадошлари ҳамюртимиз узатиб берган тўпларга аниқ зарба йўллай олмади.

Эътиборлиси, ушбу ўйинни кўриш учун “Зенит” клуби бош мураббийи Роберто Манчини ҳам ташриф буюрди. Италиялик мутахассис қандай мақсадда стадионга ташриф буюргани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Галиулинни Қирғизистон ва Хитойга қарши кечадиган баҳслар учун чақирилган футболчилар рўйхатига киритмаган эди.

Россия Премьер-Лигаси. 7-тур

Тосно – СКА Хабаровск 0:0 (0:0, 0:0)

Тосно – Юрченко, Шахов, Чернов, Дудиев, Дугалич, Карницкий, Мухаметшин (Казаев, 61), Нуну Роша (Мирзов, 82), Галиулин, Мелкадзе (Марков, 75),Заболотный.

СКА Хабаровск – Довбня, Гришко (Калинский, 62), Пуцко, Наваловский, Черевко, Баляйкин, Димидко, Федотов (Казанков, 64), Дедечко, Корян(Христов, 74), Маркович.

Огоҳлантириш: Пуцко (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!