"Рома" ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди

Римнинг “Рома” клуби ҳимоячиси Жуан Италия кубоги доирасида бўлиб ўтган “Виртус Энтелла”га (4:0) қарши ўйинда жароҳат олди.

Football Italia тарқатган хабарга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи ўнг тиззасидан шикастланган. Шифокорлар унинг камида бир ой майдонга тушолмаслигини айтишмоқда.

Маълумот учун, Жуан жорий мавсум А Серияда 11та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!