"Рома" майдонга cиғмаган футболчидан воз кечди

 

Италия чемпионатидаги энг кучли жамоалардан бири "Рома" истеъдодли футболчиси Леандро Паредесни бошқа жамоага трансфер қилишга қарор қилди.

Римликлар 22 ёшли футболчи учун қайси жамоа 30 миллион евро миқдорида пул тўласа, Паредесни қўйиб юборишини айтмоқда. Аргентиналик ярим ҳимоячига бугунги кунда "Ливерпуль", "Арсенал", "Челси" каби гранд клублар қизиқмоқда.

Аслида "Рома" бу футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи эди. Бироқ, истеъдодли чарм тўп устаси кейинги пайтда бош мураббий Лучано Спалеттининг ўйин схемасига тушмаяпти ва захирада қолиб кетмоқда.

Леандро Паредес жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушди ва битта гол уришга эришди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!