Роналдо “Барселона” нима учун тарк этганини айтди

 

Бразилия терма жамоасиинг собиқ футболчиси Роналдо футболчилик фаолияти давомида “Барселона”, “Интер” ва “Реал” каби грандлар сафида тўп сурган 41 ёшли бразилиялик “Барселона” билан шартнома тузгач, 1 йилдан кейин кетиши сабабини маълум қилди.

“Барселона”да қолиш ва келишувни узайтириш бўйича музокаралар олиб боргандим. Аммо клуб раҳбариятига бўлган ишончим йўқолгани боис Каталонияда қолишни истамадим. Кейин “Интер”дан таклиф келди ва бу мен учун ўзгача чақирув бўлди.

Ўша пайтларда А Серияси дунёдаги энг зўр ва энг қийин лига эди. Бу менинг энг яхши танловларимдан бири бўлган. Дебютимни эслайман, “Сан-Сиро” мухлисларга тўла эди. “Интер” билан муносабатларимиз ўзгача бўлганди. Мен айнан шу ерда Феноменга айландим”, – деди Роналдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!