Роналду терма жамоадаги голлари сонини 70 тага етказди

 

“Реал Мадрид” клуби ва Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду мамлакат терма жамоаси сафидаги голлари сонини 70 тага етказди.

32 ёшли ҳужумчи Венгрияга қарши (3:0) ЖЧ–2018 саралаш босқичи 5-турида дубль муаллифига айланди. Бу голлар унинг 69 ва 70-си бўлди.

Роналду мазкур саралаш босқичида 9 та гол киритишга эришди. У мамлакат термасининг энг яхўи тўпурари саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!