«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик айби бўйича ўтказилаётган тергов юзасидан, солиқ идораси билан келишувга эришишдан бош тортди.

Маълумки, ёзда Испания прокуратураси уни 2011-2014 йилларда олган даромадини яшириш оқибатида, жами 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айблаган эди.

El Mundo хабарига кўра, 33 ёшли футболчи ўзининг мутлақо айбсиз эканига ишончи комил.

Яқинда у адвокатларини ҳам алмаштирди. Янги ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, футболчига қўйилаётган айбловлар «асоссиз, исботсиз ва қонунга зиддир».

Энди Роналдунинг айби судда исботланса, унга ҳақиқий қамоқ жазоси хавф солиши мумкин.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98