Ройс Ўзил ва Санчеснинг ўрнини эгаллаши мумкин
Ads

 “Арсенал” клуби раҳбарияти Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройсни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “тўпчилар” ушбу футболчини яқинда жамоа билан шартнлмаси якунига етадиган Месут Ўзил Алексис Санчеснинг ўрнига муқобил вариант сифатида қарамоқда.

Агарда клуб иккала футболчи билан шартнома борасида бир тўхтамга кела олмаса, уларнинг ўрнига германиялик футболчини олиб келади.

Қайд этиш жоиз, “Арсенал” ҳар иккала футболчига ҳафтасига 180 минг фунтлик маош таклиф қилмоқда. Уларнинг ҳозирги шартномаси эса 2018 йилда якунига етади.